Диёр Имомхўжаев: "Пахтакор" йиллар давомида сунъий равишда кучайтирилди"

ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида жорий мавсумда водий клубларининг янги мавсумга пухта тайёргарлик кўргани мухлислар қизиқиши билан боғлиқ эканини таъкидлади.

Водий клублари янги мавсумга яхши тайёрланди. Бу аудитория айнан ўша ҳудудда жойлашгани билан боғлиқми?

"Тўппа-тўғри. Халқ сунъийликни қабул қилмайди. «Пахтакор» йиллар давомида сунъий равишда кучайтирилди ва натижада мухлислар ундан узоқлашди. Ҳозир эса дарё ўзани тўғриланяпти. Самарқанд, Каттақўрғон каби ҳудудларда футбол салоҳияти жуда юқори. Мухлислар талаб қилаётгани учун бу ўзгаришлар амалга ошяпти.

Шунингдек, Президентимизнинг футболга бўлган қизиқиши ҳам соҳанинг ривожига туртки бермоқда. Бозор ҳам одам бор жойда пайдо бўлади", — деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!