Диёр Имомхўжаев Про лигада клублар сони оширилгани сабабини тушунтирди

ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервюсида Про лигада иштирок этувчи клублар сони нега 14 тага етказилгани ҳақида изоҳ берди.

Маълумки, Про лига клублари сони 14 тагача оширилди. Буни кескин кўтарилиш деб баҳолаш мумкин. Клублар талабга жавоб бергани учун қўшилдими?

"Агар тайёр бўлмаган клубни қўшганимизда, ўтган йили қилган бўлардик. Нима учун ўтган йили 8 та билан қолдирдик? Мана, Каттақўрғонни қўшдик. У ерда Суперлига жамоаси ўйнайдиган даражада майса ва трибуналар бор. Ғазалкент ҳам худди шундай. Талаб муқаддас бўлиши керак. Бу — футболимиз конституцияси.

Ўтган йили сифат учун, сон учун ўйнамаганимиз сабаб бу йил шундай талаб қўя оляпмиз. Университет жамоаларида пул бор, лекин инфратузилма муаммо. Масалан, ФарДУ ўз инфратузилмасини қилди. Қолганларга вақт берилади, аммо улар мажбурий равишда бошқа майдонлардан фойдаланади.

"Бухоро" Суперлига майдонида ўйнайди. Ҳеч қачон сонга учиб, сифатни ўлдириш керак эмас. Худо хоҳласа, бу йил Про лига тарихдаги энг яхшиларидан бири бўлади", — деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!