Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди!

 Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтаётган Гран-при мусобақасининг навбатдаги олтин медалини Диёра Келдиёрова қўлга киритди. -52 кг вазн тоифасидаги аёллар баҳсида иштирок этган спортчимиз финалда венгриялик Рика Пуппни мағлуб этди ва йилни ғалабали юриши билан бошлаб олди.

Эътиборлиси шундаки, ушбу баҳсда Диёрага бир неча сониялар етарли бўлди. Дзюдочимиз ушбу ғалабаси орқали олтин медал билан бирга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 700 очкони ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!