Диёра Келдиёрова Япониядаги машғулот йиғинини якунлади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиси Диёра Келдиёрова Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этди. Дзюдо ватанидаги машғулотлар Диёра учун Абу-Даби шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди.  

Маълумот учун, Диёра Келдиёрованинг Кунчиқар юртда ўтказган машғулоти икки мамлакат дзюдо федерациялари ўртасидаги яқин дўстона муносабатларнинг маҳсули бўлди. 

"Япония терма жамоаси билан машғулотларимиз якунига етди. Мен ўзим учун керакли тажрибаларни олдим. Ҳар бир қадамим мен учун жуда муҳим. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Арригато Жапан", - дейди Келдиёрова.

Диёрага сафар давомида Ўзбекистон дзюдо федерацияси спорт директори Марко Спиттка ҳамда шифокор Неллй Стромм ҳамроҳлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!