Диёра Келдиёрованинг ғалабаси тасодиф эмас ёхуд дзюдочи қизларимиз олтин медалларни “тортиб олди”!

Ёзда Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилган Олимпия ўйинларининг энг буюк воқеаларидан бири дзюдо устаси Диёра Келдиёрованинг ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритгани бўлди.

Айниқса, дзюдочи қизимизнинг Париж татамиларида беш йил давомида мағлубият нималигини билмай келаётган жаҳон ва олимпия чемпиони Ута Абэни  иппон – соф ғалаба билан енггани ҳали ҳамон муҳокама қилинмоқда.

Диёра тарихий ғалаба туфайли ўзбек қизлари орасида олимпия чемпион бўлган биринчи спортчига айланди. Бундан ташқари, ўзбек дзюдочилари ўртасида ҳам Олимпиаданинг илк олтин медали айнан Келдиёровага насиб қилди.

Жанубий Кореянинг Мунгён шаҳрида кадетлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган дзюдочиларимиз, айниқса, қизлар Диёра Келдиёрова, Алишер Юсупов ва Музаффар Тўрабоевнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари асосли эканини яна бир карра исботлаб қўйишди.

Кореядаги қитъа биринчилигида 16 мамлакатдан 200 нафарга яқин ёш дзюдочилар ғолиблик учун татамига чиқди. Ўзбекистон терма жамоасининг медаль жамғариш бўйича умумий натижалари Жанубий Кореяники билан деярли бир хил бўлди. Ҳар икки терма жамоа вакиллари олтитадан олтин ва тўрттадан кумуш медалга эга чиқди. Мезбонларда бронза медаль еттита, бизникиларда олтита бўлди. Айнан бронза медалнинг биттага кўплиги корейсларга умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни келтирди.

Таъкидлаш жоизки, қизлар баҳсида ўзбек дзюдочиларига етадигани топилмади. Терма жамоамиз аъзоларидан тўрт нафари – Динора Назарова (-40 кг), Дилноза Хамитова (-44 кг), Нигина Сафарбоева (-63 кг) ва Зарина Бобоназарова (+70 кг) қитъа чемпиони бўлди.

Финалгача мағлубиятсиз келган Нигина Умрзоқова (-52 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Наргиза Дўстмаматова (-48 кг) ҳамда Умида Ниғматова (+70) бронза медалга эгалик қилди.  

Қизлар баҳсида мезбонлар ва мўғулистонликлар иккитадан олтин медалга эга чиқди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда дзюдочиларимиз медаль жамғариш борасида фақатгина мезбонлардан ортда қолди холос.

Вазни 50 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Хушнудбек Бурҳонов Хитой Тайпейи вакили Цан Ан Чиангни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

60 килограмм вазн тоифасидаги финал беллашувида икки ҳамюртимиз – Муҳаммаджон Машарипов ва Баҳром Асадов ўзаро рақобатлашди. Бу гал Муҳаммаджоннинг қўли баланд келди.

Кадетларимиздан Муҳаммадкарим Носиров (-55 кг) ва Умрзоқ Қурбонмуродов (-66 кг) ҳам финалгача мағлубиятсиз одимлаб, кумуш медаллар билан тақдирланди.

Дилшод Каримов (-55 кг), Суҳроб Абдуқодиров (-73 кг), Муҳаммадали Саъдуллаев (-81) ва Мусурмонқул Аҳроров (-90 кг) терма жамоамиз ғазнасига бронза медаль қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
poluna garova
01/09/2024 02:06
❤️Bu yerda siz qizning kiyimlarini yechib, uni yalang'och holda ko'rishingiz mumkin) sinab ko'rishingizni maslahat beraman ➤ https://ja.cat/youz
poluna garova
01/09/2024 02:06
❤️Bu yerda siz qizning kiyimlarini yechib, uni yalang'och holda ko'rishingiz mumkin) sinab ko'rishingizni maslahat beraman ➤ https://ja.cat/youz