Дмитрий Биволнинг менежери навбатдаги рақиб борасида маълумот берди

  • 27 сентябрь, 2023, 16:00
  • 1
  • Бокс

Ярим оғир вазн (79,378 кг) тоифасида WBA йўналиши чемпиони Дмитрий Биволнинг (21-0,11КО) менежери ўз мижозининг эҳтимолий рақиблари номини айтди.

“Биз муҳокама қилаётган рақиблар – Хайме Мунгия, Радивое Калайджич, Линдон Aртур, Энтони Ярд ва яна бошқалар ҳам бор. Режамизга кўра, навбатдаги жанг ҳам АҚШда бўлиши керак. Дмитрий Бивол бугунги кунда бокснинг энг яхшиларидан бири ва яқин келажакда вазн тоифасидан қаъти назар, энг яхши эканлигини исботлаш учун барча имкониятлар мавжуд. Ҳозир кўп гаплар ва турли баҳоналар бор, лекин вақт келади ва бу йигитларнинг баъзилари у билан жанг қилишга мажбур бўлади”, - деди менежер The Ring нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Бивол сўнги жангида Гилберто Рамиресни (44-1,30 КО) мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Н Н
28/09/2023 23:43
https://r.honeygain.me/BUXG911C26