Доннарумма бугун
Ads

Ва ниҳоят Жанлуижи Доннарумма “Милан” билан шартномасини узайтирадиган бўлди.

Football Italia нашрининг хабар беришича ушбу келишув бугун кечга яқин имзоланади. Унга кўра 18 ёшли голкипернинг товон пули 70 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Доннарумманинг компенсация суммаси 100 млн евро этиб белгиланган эди. Бироқ, футболчининг агенти Мино Райола “Милан” раҳбариятидан ушбу суммани камайтиришни талаб қилаётган эди.