Доннарумма "Сити"ни тарк этган ҳимоячининг рақамини олди

  • 2 сентябрь, 23:40
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" дарвозабонлар сафига янги қўшилган Жанлуижи Доннарумма янги жамоасида 25-рақам остида ўйнайди.

Илгари бу рақамда "Сити"дан "Интер"га ўтган ҳимоячи Мануэль Аканжи ҳаракатланган эди. Маълумот учун, Доннарумма аввал "Милан" ва ПСЖ жамоалари дарвозасини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда парижликлар сафида посбон тўртта совринни, жумладан Франция чемпионлиги ва УЕФА Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди. Доннарумма "Сити" дарвозасида ўтган ёзда "Бёрнли"дан ўз жамоасига қайтиб келган ёш Жеймс Траффорд билан рақобатлашади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!