Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Дўсматов эмас, Коллазо танланди!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Таиландлик боксчи Пуэрто-Рико вакили билан жанг қилади.

Минимал вазн тоифасида WBA чемпиони, таиландлик Тамманун Ниёмтронг 16 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида рингга кўтариладиган бўлди. Унга WBO йўналишида чемпиони Оскар Коллазо рақиблик қилади. 

Ниёмтронгнинг ҳисобида 25 та ғалаба бор ва у ҳозирга қадар мағлубиятга учрамаган. Пуэрто-Рико вакили бўлган Коллазо эса ҳозиргача 10 та ғалабага эришган.

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Тамманун Ниёмтронгнинг WBA камари учун ҳали ҳамон мажбурий даъвогар бўлиб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ