Дракслер ПСЖга ўтадиган бўлди
Ads

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби ҳамда Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ўртасидаги музокаралар ниҳоят ижобий якунданди.

RMC нашрининг маълум қилишича, томонлар ўзаро 4,5 йиллик шартномага келишиб олишган. Энди парижликлар “бўрилар”ни рози қилишса бас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 ёшли Германия терма жамоаси футболчисига “Севилья” ва “Арсенал” каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришган эди.