Дубайга бормаган "шер" кейинги мавсумда талаш бўлади

Хабарингиз бор, бугун Элит Чемионлар лигаси 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сафарда Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан беллашади. 

Биздаги маълумотларга кўра, "Пахтакор" устози Максим Шацких Драган Черан ва Сардор Собирхўжаевни Дубай сафарига олиб кетмасликка қарор қилган. Собирхўжаев катта эхтимол билан кейинги мавсум "Нефтчи"да фаолиятини давом эттиради.

Черан масаласи эса, очиқлигича қолмоқда. Агар Шацких "Пахтакор"да келаси мавсумда ҳам ишласа, катта эҳтимол билан Драган янги мавсумни бошқа ўзбек клубида давом эттиради.

Эслатиб ўатмиз, "шерлар" Суперлиганинг 25-турида ОКМК билан ўйнаган ва ўшанда ҳам Драган беллашувда иштирок этмаган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!