"Dushanbe Open". Ўзбекистонлик теннисчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида олтин медалларни қўлга киритди
Тожикистонда "Dushanbe Open" турнири бошланди.
Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида финалга ўзбекистонлик ракетка усталари етиб келди. Якунда биринчи ўринни Сабрина Олимджонова, иккинчи поғонани Шаҳноза Маримовалар эгаллади.
Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳслари финалида Муниса Ашурбекова, Шахноза Маримова билан биргаликда Валерия Илменева ва Анастасия Кошелевага қарши кортга чиқди. Мазкур учрашув 7:6 6:1 ҳисобида теннисчиларимиз фойдасига ҳал бўлди.
Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳслари финалида Бобур Мадаминов ва Бобур Мирзо Ёқубжонов Максимус Завиер Вонг ва Виталий Зацепинга қарши кортга чиқди. Афсуски, баҳсда рақиб теннисчиларининг қўли баланд келди теннисчиларимиз 3:6 6:7 ҳисоби билан иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар