Дзофф Доннаруммага бу мавсум

Италия терма жамоаси собиқ посбони Дино Дзофф “Милан”нинг ёш дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага ушбу ёз “Реал”га ўтмасликни маслаҳат берди.

“Доннарумма ҳали ҳаёти олдинда эканлигини тушуниши лозим. У ҳали “Реал” ёки “Барселона”да ўйнаш имкониятига эга бўлади. Энг тўғри йўл бу ўзинг ўсиб улғайган жамоада қолиш. Шундай экан у ҳозир “Милан”да қолиши керак. Бу ер унинг фаолиятини янада юксалиши учун энг яхши жой”, - дейди Дзофф Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида.

Хабарларга қараганда Доннарумма бугун “россонерилар” раҳбарияти билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказади ва якуний қарорини эълон қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)