Дзюдо. Эртага Ўзбекистон чемпионати бошланади

Эртага “Универсал” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида навбатдаги Ўзбекистон чемпионати старт олади. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.  Келгуси йил учун терма жамоа таркибини шакллантириб олишда муҳим аҳамият касб этувчи мазкур мусобақага бўлган қизиқиш жуда катта.

МОҚ матбуот хизмати, бу сафарги мамлакат биринчилигида олтин медаллар учун даъвогарлик қиладиган спортчилар рўйхатини тузиб чиқди: 

-60 кг: Дилшод Баратов (Сурхондарё), Кемран Нуриллаев (Самарқанд), Камолиддин Бахтиёров (Қашқадарё), Мирзоҳид Маҳаммаджонов (Фарғона). 

-66 кг: Артём Штурбабин ва Муҳриддин Тиловов (Тошкент вилояти), Беҳруз Амандавлатов (Сурхондарё), Сардор Нуриллаев (Самарқанд).

-73 кг: Муроджон Йўлдошев (Тошкент шаҳри), Ҳикматилло Тўраев ва Жалолиддин Бойназаров (Сурхондарё), Обидхон Нўъмонов (Наманган), Шаҳрам Аҳадов (Бухоро). 

-81 кг: Мусо Собиров (Хоразм), Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё), Маъруф Ҳидиров (Қашқадарё), Ғиёс Бобоев (Бухоро). 

+100 кг: Алишер Юсупов (Хоразм), Бекмурод Олтибоев (Сурхондарё), Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд), Элёр Машарипов (Қорақалпоғистон).

-90 ва -100 кг вазн тоифаларидаги ички рақобатда бошқа вазн тоифаларига қараганда таниқли спортчилар кам. Шу боис, унда янги номларни ўзимиз учун кашф қилишимиз мумкин. Аммо бошқа вазнларда шиддат ва рақобат энг юқори даражада бўлишига шубҳа йўқ. Мусобақада юқорида номлари тилга олинмаган дзюдочиларни шоҳсупада кўриш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!