Дзюдо Гран-присида бугун 4 та медаль қўлга киритдик

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Бугунги кун дастурлари кечадиган кўра омадлироқ ўтгани эътиборга лойиқ. 

Ушбу кун доирасида курашган вакилларимиз 2 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди. Дзюдочиларимиздан Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) ҳамда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) олтин медалга сазовор бўлишган бўлса, Гулноза Матниязова (-70 кг) ҳамда Камолиддин Расулов (-81 кг) кумуш медаль билан тақдирланишди. 

Бугунги дастурдан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин, кумуш ва бронзани ташкил этмоқда. Умумжамоа ҳисобида 3 та олтин медаль олган Россия терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринда турибмиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!