Дзюдочиларимиз шоҳсупа остонасидан ортга қайтди

 

 

Туркиянинг Анталья шаҳрида якунланган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг сўнгги кунида уч нафар ҳамюртимиз бронза медаль учун татамига чиқди.

90 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этаётган Шаҳзод Собиров совриндорлар қаторидан жой олиш учун россиялик Магомед Магомедов билан рақобатлашди. Бу баҳсда ҳамюртимиз рақибига имкониятни бой берди.

Мирзоҳид Фармонов: Ярим финалда Ғиёсжонни кутгандим

Гран-при турнирининг бронза медалига даъвогарлик қилган яна бир полвонимиз - Сойиб Қурбонов ҳал қилувчи беллашувда яна бир россиялик дзюдо устаси Илёс Ниёзовнинг қаршилигини синдира олмади ва мағлубиятини тан олди.

Шаҳзод Собиров шоҳсупа остонасида турибди

Вазни 78 килограммгача бўлган дзюдочи қизлар мусобақасида қатнашган Кумушхон Йўлдошева қозоғистонлик Зарина Раифовадан енгилди ва бронза медальдан қуруқ қолди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!