ЕЧЛ. "Барселона" ҳимоячиси тарихга кирди

"Барселона"нинг ПСЖга қарши дастлабки ўйинида испаниялик ҳимоячиси Пау Кубарси асосий таркибга киритилди. Хави унга яна бир катта учрашувда ишонч билдирмоқда. 

Шу тариқа, Кубарси Чемпионлар лигаси чорак финалида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди (17 ёш, 79 кун). Бундан олдинги рекорд ҳам "Барса" аъзосига тегишли бўлган. Боян Кркич 2008 йилда "Шальке" билан бўлиб ўтган беллашувнинг асосий таркибидан жой олганди (17 ёш, 217 ёш). 

Кубарси учун мавсум ажойиб ўтмоқда. У жамоа таркибида 25 та баҳсда иштирок этишга улгурди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!