ЕЧЛ финали немис ҳакамларига ишониб топширилди

УEФА расмий сайтининг маълум қилишича, Европа Чемпионлар лигаси финалини Феликс Брих бошлиқ германиялик реферилар бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Марк Борш ва Штефан Лупплар ёрдамлашади. Дарвоза ортида эса Бастиан Данкерт хамда Марко Фрицлар ишлашади. Заҳира ҳаками Рафаэль Фольтин.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 3 июнь куни Кардиффдаги “Миллениум” стадионида бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар