“Локомотив” БАА жамоаларига қарши қандай ўйнаган?

8 май,2017, 21:51 696

“Локомотив” БАА жамоаларига қарши қандай ўйнаган?

Эртага Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё Чемионлар лигаси 6-тури доирасида “Ал-Ахли” жамоаси меҳмони бўлади. Шу муносабати билан биз  “темирйўлчилар”нинг БАА жамоаларига қарши ўтган ўйинларини эслашга ҳаракат қилиб кўрдик.

>>Мессини камситманг!

>>“У Мессидан ҳам кучли бўлади” ёхуд Мбаппенинг ажойиб натижалари ҳақида 

>>Топ-5 чемпионатларда энг кўп гол киритган 5 тўпурар


2016 йил

“Ал-Наср” – “Локомотив” 1:1

“Локомотив” 2015 йилдан бошлаб, ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашиб келмоқда. Бироқ дастлабки мавсумда гуруҳ босқичида “темирйўлчилар” БАА жамоалари билан тўқнаш келмаган. Фақақтгина ўтган мавсумда жамоа БАА клублари билан рўбаро келган.

Ўтган йилнинг 20 апрель санасида бўлиб ўтган, сафардаги беллашувда “Локомотив” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб ортга қайтган. Ўшанда, мезбонларнинг конголик футболчиси Жирес Кембо-Экоко 31-дақиқада ҳисобни очишга эришган эди. Бироқ “темирйўлчилар” бу голга жавоб беришни кўп ҳам “пайсалга солиб ўтирмади”. Аниқроғи Темур Кападзенинг узатмасидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов 43-дақиқада мувозанатни тиклаган эди.

>>АПЛ бразилияликлар учун эмасми?


“Локомотив” – “Ал-Наср” 0:0

 Тошкентда кечган жавоб баҳсда эса жамоалар кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашган, боиси, жамоалар дуранг ўйнашса, ҳар иккала клуб ҳам плей-офф йўлланмасига эга чиқар эди. Шу боис ҳам ўйин анчагина зерикарли кечган ва мухлислар “ёпиқ ўйин”  гувоҳи бўлишган эди.


“Ал-Айн” – “Локомотив” 0:0

Ўзи умуман, “Локомотив” нинг БАА жамоалари билан ўйинларида у қадар кўп гол киритлмайди. Чорак финал раундида “Ал-Айн” билан тўқнаш келган “темирйўлчилар” сафарда кучли жамоа билан дуранг ўйнашга эришган эди ва жавоб баҳси олдидан кўпчилик айнан “Локо”нинг имкониятини кўпроқ баҳолаган эди. Бироқ…


“Локомотив” – “Ал-Айн”  0:1

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган жавоб беллашувида меҳмонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Каионинг ягона голи эвазига “Ал-Айн” ярим финал йўлланмасини қўлга киритгани хали кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.


2017 йил

“Локомотив” – “Ал-Ахли” 2:0

27 февралда бўлган ўйинда Саламат Қутибоев ўзининг тезкор голи билан “темирйўлчилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Иккинчи бўлимда эса ўйинлари тобора очилиб бораётган Марат Бикмаев ҳисобни ишончли кўринишга келтиради – 2:0. Қайд этиш керак, “Локо” шундан бери, ОЧЛда ғалаба қозона олгани йўқ. Балки, эртага мазкур нохуш анъана бузилар.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади