ЕЧЛ. МЮ Испанияда "Севилья" билан дуранг ўйнади

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида Испаниянинг “Севилья” ҳамда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

“Рамон Санчес Писхуан” стадионида кечган қарама-қаршиликда жамоалар ҳар қанча гол киритиш учун урунишмасин, учрашувда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Жавоб ўйини эса 13 март санасида Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

“Севилья” (Испания) – “Манчестер Юнайтед” (Англия) 0:0

“Севилья” – Рико, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Васкес, Нзонзи, Сарабия, Банега (Писарро, 89), Корреа, Муриэль (Сандро Рамирес, 85).

“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Янг, Мактоминай, Матич, Мата (Марсьяль, 80), Эррера (Погба, 17), Санчес (Рэшфорд, 75), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Нзонзи (21), Санчес (41).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!