ЕЧЛ. ПСЖ - "Арсенал" учрашуви олдидан!

BEPUL PROPAN

"Бугун ЕЧЛ  ярим финал жавоб учрашувида Парижнинг ПСЖ ҳамда Лондоннинг “Арсенал" жамоалари “Парк де Пренс” стадионида  финал йўлланмаси учун бахс олиб боради.

“Эмирейтс”даги дастлабки ўйинда Усмон Дембеленинг ягона голи эвазига ПСЖ ғалаба қозонган эди. Ўз уйидаги мағлубиятига қарамай, Лондон клуби ҳам жанговор ўйини эвазига ғалаба қозониб финал чиптасига эга чиқишлари мумкун. Беллашув олдидан бир қанча жиҳатларга эътибор қаратдик.

Йўқотишлар.

"Арсеналда йўқотиш масаласида жиддий муаммолар бор. Марказий ҳимоя чизиғида Габриэл Магальяйнш чап қанот ҳимоячиси Риккардо Калафьиори, ўнг қанотда Юрриан Тимбер, ярим ҳимоя чизиғида Жоржиньо, ҳужумда эса Кай Ҳаверц ва Габриэль Жесус бўлғуси бахсда жамоасига ёрдам бера олмайди. 

ПСЖ да эса деярли йўқотишлар йўқ,  деса ҳам бўлаверади. Фақатгина  марказий ҳимоячи Преснель Кимпембе жароҳат сабаб ушбу бахсни ўтказиб юборади. 

Ўйин услуби ва устун томонлари.

Тезкор вингерлари ва кучли ярим ҳимоя чизиғига эга парижликлар ушбу бахсда ҳам кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнаши ҳам мумкун. Ҳвича Кварацхелиа, Дуэ ва катта эхтимол билан заҳирадан ўйинга қўшилиши кутилаётган Бредли Баркола лондонликлар ҳимоячилари учун етарлича бош оғриғи бўлиши табиий. Якунловчи ролида эса "Олтин тўп" учун асосий давогарлардан ҳисобланган Усмон Дембеле кичик жароҳатдан қайтганига қарамасдан, оптимал формасига қайтишга харакат қилади. Хужумлар ташкил этишда эса Витинья Париж клуби лидери ҳисобланади ва кўп нарса унга ҳам боғлиқ. 

"Арсенал" эса тартибли ҳимоя ва позицион ўйин эвазига ўйин масаласини ҳал қилишга уриниб кўради. Жамоанинг асосий қуроли эса стандарт вазиятлар ҳисобланади. Артета шогирдлари бу масалада топ-5 чемпионатлар орасида энг кўп фойдаланган жамоалардан ҳисобланади. "Тўпчилар"нинг  ҳужумини белгилаб беришда Деклан Райс асосий рол ўйнаса, қанотдан ёриб кириш вазифасини Букайо Сака ва Мартинелли ўз зиммасига олади.

Таҳминий таркиблар:

ПСЖ: Доннарума, Нуно Мендеш, Пачо, Маркиньос, Хакими, Фабиан Руиз, Жоао Невеш, Витинья, Кварацхелиа, Дембеле, Дуэ;

"Арсенал": Рая, Уайт, Салиба, Кивёр, Луис Скелли, Эдегор, Парти, Райс, Сака, Мерино, Мартинелли;

 

Шундай экан, ушбу бахсда бир жамоанинг тотал устунлигини кўрмаслигимиз мумкун. Балки тактика ва мураббийлар жанги гувоҳи бўлармиз. Ҳар ҳолда супер мураббийлар ва катта афишага эга ўйин мухлисларни зериктириб қўймаса керак.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Арсенал" учрашуви бугун тунги соат 00:00да старт олади. Ўйинни Фелих Звайер бошқариб боради.

                                                                                                                                         Улуғбек Ҳошимов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!