ЕЧЛ: "Шахтер" ва "Динамо" муроса кўчасини танлашди

Европа чемпионлар лигаси 3 гурух ўйинлари давом этмоқда. Бугун оқшомда Донецкда "Шахтер" Загребнинг "Динамо"сини қабул қилди.

Ўйиннинг 16 дақиқасида Евгений Конопланка ҳисобни очган бўлса, 9 дақиқадан сўнг Дэниел Олмо ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар биринчи таймни шу ҳисобда тарк этишди.

Иккинчи таймда ҳам рақиблар бир-бирларини дарвозасини бир маротабадан ишғол этишди. Аввалига Милав Олич 60 дақиқада пенальтини голга айлантирган бўлса, 75 дақиқада Додо ҳисобни тенглаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!