Эден Азар: Келажакда нима бўлиши ноаниқ!

Лондоннинг “Челси” клубида тўп тепаётган Эден Азар “Реал Мадрид”га кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

- Бир неча йилдан буён менинг “Реал”га трансферим ҳақида миш-мишлар тарқатишади. Бу вазиятларда агар ПСЖнинг қизиқиши ҳақида хабарлар бўлмаса, “қироллик клубининг” қизиқиши ҳақида гапиришади.

Хозирда, мен “Челси”да ўзимни ажойиб хис этяпман. Аммо вақти келиб клубни ўзгартиришим керак бўлса мен буни уддасидан чиқаман. Бироқ хозир мен “Челси” сафидаман ва “аристократлар” учун бор кучим билан меҳнат қиламан.

Шуни айтишим лозимки, шартнома бўйича ҳали 2,5 йил Лондонда бўламан. Оиламга бу ер ёқади, албатта, мухлислар ҳам мени яхши кўришади.Келажакда нима бўлиши ноаниқ!, - дея Азарнинг сўзларидан иқтибос келтиради Telefot нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!