ЕЛ. "Ливерпуль" "Спарта"ни "кўрмади ҳисоб"

Европа лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Спарта" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда "қизиллар" йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди. 

Мерсисайдликлар сафида Гакпо дубль қилди. Шунингдек, Салоҳ, Нуньес, Собослаи ва Кларк биттадан гол уришга муваффақ бўлди. 

Икки беллашув натижасига кўра 11:2 ҳисобида зафар қучган Клопп шогирдлари Европа лигаси чорак финалига йўл олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!