Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Элдор Шомуродов жамоаси бугун "Интер" билан ўйнайди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

"Женоа" муҳим баҳсда майдонга тушади

Бугун Италия А Серияси 5-туридан ўрин олган "Женоа" - "Интер" баҳси бўлиб ўтади.

Кўпчилик "эл-класико"ни кутганидек, мазкур баҳсни ҳам сабрсизлик билан кутмоқда. Чунки мезбонлар сафида Элдор Шомуродов фаолият юритмоқда. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Генуяликлар футболчиларда коронавирус аниқлангани учун битта кам ўйин ўтказган. Улар 3 турда уч хил натижа билан 4 очко тўплаган ҳолда, 12-ўринни банд этишди. Антонио Конте шогирдлари эса, 7 очко жамғариб, 6-поғонада.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ