Элдор Шомуродов "Женоа"да ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчи эмас (ФОТО)
“Ростов”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолиятини “Женоа”да давом эттириши аниқ бўлди. Бу, шубҳасиз, ўзбек футболи учун катта ютуқ бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Аммо Шомуродов “Женоа”да ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлмайди.
Шов-шувли тарзда “Ювентус”га ўтган, аммо “кекса синьора” сафида мутлақо омади юришмаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Илёс Зейтуллаев 2006/07 йилги мавсумда “Женоа” сафида тўп сурган ва 12 та ўйинда майдонга тушган. Таъкидлаш керакки, генуяликлар ўша мавсум “B” серияда иштирок этган.
Фикрлар