Элдор Шомуродов “Зенит”га ўтадими?

Россия чемпионати пешқадами - “Зенит” клуби бошқа жамоага ўтиб кетиш ҳаракатида юрган эронлик ҳужумчи Сардор Азмун ўрнига ёзги трансферлар вақтида “Ростов”нинг ўзбекистонлик тўпурари Элдор Шомуродовни олмоқчи.

Бир вақтлар “Ростов”да ўйнаган Сардор Азмун эса омадини Италия клубларидан синаб кўрмоқчи.

serdar-azmun_1551973132775641498

Бу ҳақда хабар тарқатган championat-rostov.ru  сайти Санкт-Петербург жамоасининг голеадор ҳужумчига эҳтиёжи борлигини ва улар бу позициясига айнан Элдор Шомуродовни кўзлаётганини ёзмоқда. Хабарда “Зенит” мутасаддилари Шомуродовнинг агенти билан музокарага киришгани ва трансфер суммаси 10-15 миллион еврога баҳоланаётгани билдирилган.  

Аввалроқ, Элдор Шомуродовга Россия премьер-лигасининг бошқа жамоаларидан ҳам таклиф бўлгани, лекин ўзбек тўпурари Европанинг кучли чемпионатларига ўтиш истагида экани хабар қилинган эди. Шунинг учун ҳамбртимиз "Зенит" таклифига кўнмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки Шомуродовга Германия клубларидан чорлов бўлаётгани ҳам ҳақиқатга яқин.

shomurodova-zhdut-v-germanii_15785139021679727997

Элдор Шомуродовнинг ўзи айни пайтда қайта тикланаётган премьер-лига ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Футболчи бор эътиборини “Ростов” билан муваффақиятга эришиб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишга қаратмоқда ва чемпионат тўпурарлари баҳсида ғолиб чиқишни ҳам ният қилган.

Шу ўринда, европалик агентлар Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси фаолиятини кузатиб бораётгани ҳам маълум. Яқинда Россия футболи билан яхши таниш бўлган хорватиялик агент Томислав Дуймович Элдор Шомуродовни премьер-лиганинг энг кучли уч нафар футболчисидан бири эканини эътироф этганди. Бу мутахассис кўпчилик қатори ўзини ҳам Элдор Шомуродовнинг Европанинг етакчи клубларига қарши қандай ўйин намойиш этиши  қизиқтираётганини билдирган.

Ўз навбатида, “Ростов” клуби ҳам ёзги трансферлар чоғида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, ростовликлар Россия чемпионатининг эркин агентга айланган тўпурарларидан Жорж Деспотович, “Болонья” ярим ҳимоячиси Годфред Донса, Қозоғистон терма жамоаси футболчиси Роман Муртазаев, “Токио” клуби ва Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кенто Хасимото каби футболчиларни таклиф қилмоқда.

Шомуродов европалик футбол агентлари кузатувида!

УЕФА минтақасида порлаган ўзбек легионерлари

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshodbek Yuldashev
13/06/2020 14:17
Дзюба йўқолса ўтса бўлади, дзюба бор Элдорди кўкрагига шамол тегмеди.
Dilshodbek Yuldashev
13/06/2020 14:16
Ўтмаслик керак!!! Яхшиси озгина сабирқилиб европага кетиш керак. Зенитда кун беришмеди бу оққулоқлар.
&
darwesh
12/06/2020 02:08
Агарда Зенитни кизикиши жиддий булса, катта эхтимол билан Элдор утади