Шомуродов европалик футбол агентлари кузатувида!

Хорватия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Томислав Дуймович футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин агентлик соҳасида ишламоқда. У Болқон футболи бўйича кучли мутахассис ҳисобланади.

Хорватия терма жамоасида 19 та ўйинда қатнашган Дуймович легионер сифатида Испаниянинг “Реал Сарагоса”, Россиянинг  “Амкар”, “Динамо”, “Мордовия” ва “Локомотив” жамоаларида тўп сурган.

Duimovich-543iepn546

Томислав Дуймович Россия футболини яқиндан билган мутахассис сифатида Премьер-лига жамоалари ва бу чемпионатда ўзини кўрсата олган футболчилар ҳақида ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, европалик футбол агенти “Ростов”  жамоаси муваффақияти ва бу ютуқларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўзбек легионери Элдор Шомуродов ҳақида ҳам илиқ фикрларини айтди.  

- Ўйин сифати бўйича “Ростов” ҳайратга солмоқда. Селекция зўр амалга оширилган ва катта ўсиш кузатилмоқда. Ростовликлар ҳар бир футболчини пухта ўрганишгани кўриниб турибди, - деди Томислав Дуймович.

rueb875506dcd

Дуймовичдан жорий мавсум Россия чемпионатида зўр ўйин кўрсатаётган уч нафар футболчи борлигини алоҳида эътироф этди.  

Чемпионатнинг биринчи ярмида “Крилья Совет” ҳужумчиси Александр Соболевнинг ўйини маъқул келди. Бежизга уни “Спартак” ўз таркибига қўшиб олгани йўқ.

images-7729-1538081210-620x465

Сардор Азмуннинг “Зенит”даги ўйинлари бу легионернинг Россия Премьер-лигасига мослашиб олганини кўрсатмоқда.

214555_m

Ниҳоят, Элдор Шомуродов. У “Ростов”га жуда катта фойда келтиряпти. Аслида жамоа ҳужумига унга ёрдам берадиган футболчи олиш керак. Лекин Шомуродовнинг якка ўзи ҳаммасининг уддасидан чиқмоқда. Мен учун “Ростов” Европа Чемпионалар лигасига йўлланма олса, Шомуродовнинг Европа топ-клубларига қарши қандай ўйин кўрсатиши жуда қизиқтиради, - деди хорватиялик агент.

regnum_picture_1568383661363696_normal

Трансфер бозори олдидан Шомуродовнинг нархи қанча?

Шомуродов майдонга қайтди. Энди уни тўхтатиб бўлмайди! (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!