Элдор Шомуродовнинг "Салернитана"га трансфери барбод бўлди
Мавсум бошида "Кальяри"га сотиб олиш опсияси билан ижарага ўтган Элдор Шомуродов қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартиришга жуда яқин келди. Аммо бу трансфер сўнгги соатларда барбод бўлди.
А Сериянинг 20-ўринида бораётган "Салернитана" клуби ҳужумчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишга ҳаракат қилиб кўрди. Дастлаб, Жером Боатенг ва Марко Пеллегриноларни ўз сафига қўшиб олган жамоа Кабрал "Олимпиакос"га ўтганидан кейин битта страйкер билан шартнома имзолашга ҳаракат қилди.
Салерноликлар "Рома" билан келишувга эришди. Римликлар терма жамоамиз сардорини "Кальяри"дан "Салернитана"га ўтказишга қарор қилди, лекин сардинияликлар таклифга рад жавобини берди.
Шомуродовнинг ўзи ҳам мавсум ярмида жамоасини ўзгартиришга қарши эмасди. Бундан олдин унга Италиянинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирди. Аммо фаол ҳаракатлар бўлгани йўқ.
Фикрлар