Элит ОЧЛ соврини Тошкентга олиб келинади

Шу мавсумдан эътиборан ОФК янги мусобақа — Элит ОФК Чемпионлар Лигасига асос солмоқда. 

Қитъамизнинг энг лидер клублари иштирок этадиган мусобақанинг илк сонида Ўзбекистон шарафини мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони — "Пахтакор" ҳимоя қилади. 

ОФК мазкур мусобақанинг оммабоплигини ошириш ва мухлисларга мусобақа бош совринини яқиндан кўриш имкониятини тақдим этиш учун "Trophy Visit" ташрифини амалга оширади. Мазкур тадбир доирасида 4-5 ноябрь кунлари Элит ОЧЛ бош соврини Тошкентга келтирилади. 

Тадбир жойи ва соати ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!