Эмери: Ўзилнинг Лев билан учрашишига қаршилик кўрсатмаганман
Ads

Аввалроқ хабар берганимиздек, "Арсенал" ҳамда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил терма жамоа бош мураббийи Йоахим Лев билан учрашишни бош тортганди. ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, клуб бош мураббийи Унаи Эмери ярим ҳимоячининг Лев билан учрашишини тақиқлаган.

- Месутга Йоахим билан суҳбатлашишни тақиқлаганим йўқ. Бу борада жамоада ҳеч қандай муаммолар юзага келгани ҳам йўқ. Бу бўҳтондир, - деди Эмери бу махлумотларга ўз фикрини билдириб.

Маълумот учун, 29 ёшли хавбек ЖЧ-2018дан олдин Германия футболи раҳбариятини ирқчиликда айблаб, мамлакат бош жамоасидаги фаолиятини якунлади.