Эмре Жан: "Икки кун олдин пляжда эдим"

Германия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Эмре Жан Шотландия 5:1 ҳисобида мағлуб этилган ўйиндаги голидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

“Ишониш қийин бўлган ҳикоя! Икки кун олдин пляжда дам олаётган эдим. Чоршанба куни менга қўнғироқ қилишди. Фақат бир маробата жамоа машғулотида қатнашдим, холос. Мен Нагельсманн ва унинг мураббийлар штабидан жуда хурсандман ва миннатдорман», - деди германиялик хавбек.

Жан кечаги ўйинда 80-дақиқада майдонга тушди ва 90+3 дақиқада жамоаси учун навбатдаги голни киритди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи терма жамоага ярим ҳимоячи Александр Павлович жароҳатланганидан сўнг, унинг ўрнига чақирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!