Энди ўйнаш учун курашиш ҳам керак
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим икки йилдан бери жамоада ўзини кўрсата олмаётган марказий ҳужумчи Расмус Хёйлунднинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.
Даниялик ҳужумчи “Милан” ёки Европанинг бошқа клубларига ўтишга ҳаракат қилаётгани ортидан мураббийлар штаби томонидан Англия Премьер-лигасининг биринчи тури учун қайдномага киртилмади.
“Манчестер Юнайтед” яқинда 74 миллион фунт стерлинг эвазига Бенжамин Шешкони ўз сафига қўшиб олди. Аморим шу тариқа марказий ҳужумчилар орасида жиддий рақобатни юзага келтирди.
- Энди Расмус Хёйлунд таркибдаги ўрни учун курашишга мажбур. Нима бўлишини кўрамиз. Хёйлундда худди Бенжамин Шешкода шаклланган сифатлар бор. Айрим учрашувларда улардан бирини танлашимиўга тўғри келади, - деди Рубен Аморим.



Фикрлар