Энди “Сити”ни тўхтатиб бўлмайди. Клуб суперҳужумчи трансферини ҳам эълон қилди
“Манчестер Сити” клуби расмий сайти орқали “Эвертон” ҳужумчиси Илиман Ндиайени ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 26 ёшли футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Сенегал терма жамоаси футболчиси учун «Манчестер Сити» бонуслар билан бирга 65 миллион фунт стерлинг (76 миллион евро) тўлаши ҳақида хабар берган эди.
Ндиайе 2024 йил ёзидан бери “Эвертон” сафида ўйнаб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи барча турнирларда 74 та учрашув ўтказиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Сенегал миллий терма жамоаси сафида эса Ндиайе 43 та ўйинда иштирок этган. У бу учрашувларда 5 та гол урган ва 8 та ассист қайд этган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар