Эндрик энди Италияда ўйнайди
«Рома» клуби «Реал» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, римликлар ёш форварднинг ўйинларини тахминан бир ойдан бери диққат билан кузатиб келмоқда. Гап футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш варианти ҳақида кетмоқда.
Эндрик 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг «Лион» жамоасида ижара асосида ўтказди. У ерда у барча мусобақалар доирасида 21 ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва саккизта голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунига кўра «Рома» Италия А чемпионати жадвалида учинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар