Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эндрик «Реал»дан кетишини маълум қилди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳужумчиси Эндрик асосий таркибга ишонч йўқлиги сабаб клубни ёзда тарк этиш истагини билдирди.

20 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик ёзги трансферлар ойнасида «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Ягиз Сабунджуоглу хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ёш форвардга доимий асосий таркибда майдонга тушишини ваъда қила олмаган. Шу боис Эндрик клуб раҳбариятига жамоани тарк этиш истагини билдирган.

Сабунджуоглунинг қайд этишича, ҳозирча футболчи бошқа клуб билан тўлиқ шартнома имзолаши ёки ижара асосида кетиши масаласи аниқ эмас. Ўтган мавсумда Эндрик Франциянинг «Лион» клуби сафида ижарада ўйнаган, 21 учрашувда саккизта гол урган ва саккизта голли узатма амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ