Энг бадавлат клуб “Барса” посбонига жамоага ўтиб, ўзига маош белгилашини таклиф қилди

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин энг бадавлат клубга айланган “Ньюкасл” таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

“Қарғалар” ўз таркибига Марк-Андре тер Штегенни қўшиб олиш учун “Барселона”га 50 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди.

Англияликлар германиялик дарвозабонни кўндириш учун шартномада ўзига ўзи истаган маошни белгилаш имконини тақдим қилмоқчи.

Тер Штеген 2014 йилдан бери каталонияликлар дарвозасини қўриқлаб келяпти.  Жорий мавсумда 30 ёшли посбон барча турнирларда 17 маротаба майдонга тушиб, шу учрашувлардан ўнтасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!