Энг зўр тўпурар беш клубдан бирини танлайди

  • 02 Jun 15:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Виляьрреал”нинг энг зўр тўпурари бўлиб турган Жерар Морено ёзда кучлироқ клубга ўтиш имконига эга бўляпти.

Tecno

29 ёшли испаниялик ҳужумчи Европа Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ишғол қилганидан кейин унга харидорлар кўпайиб кетди.

Жерар Морено нафақат халқаро миқёсдаги мусобақада, балки ички чемпионатда ҳам сермаҳсул ўйин намойиш қилди. Испания чемпионатида 33 та учрашувда 23 та гол уриб, еттита голли пас берди.

Энди унга “Барселона”, “Атлетико” “Вест Хэм”, “Ньюкасл” ва “Рома” қизиқмоқда. Морено шу жамоалардан бирини  танлаши керак бўлади.

“Вильярреал” ўз ҳужумчисини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!