Енгил атлетика: Мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этган Нигина Шапирова 7-ўринни эгаллади
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган 100 метрга югуриш баҳсларининг финал босқичи ўз якунига етди. Ушбу босқичда иштирок этган ҳамюртимиз Нигина Шарипова 11,45 сонияда маррани кесиб ўтиб, 7-ўринни эгаллади.

Қайд этиш лозим, ушбу натижа ҳамюртимизнинг мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.