Енгил атлетика. Янги номлар кашф қилинмоқда
Ads

Бу йўлда навбатдаги мусобақа 24-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Асосий мақсад – юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги иқтидорларни синаб кўриб, уларни терма жамоага жалб этиш ва келажакда Олимпия ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз байроғини юксакларга кўтаришдан иборатдир.

Шунингдек, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритиш учун даъвогар спортчилар махсус синовдан ўтказилди. Унга кўра, спортчилар кўпкураш бўйича норматив топширдилар. Ушбу синовлар атлетларимизнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш, уларни чидамлилигини ошириш мақсадида ташкил этилди.