Енгилмас боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров чемпионлик камари учун рингга чиқади (фото)
Ads

Эртага Россиянинг Екатеринбург шаҳрида кетма-кет иккинчи ташкил қилинаётган Россиянинг “Иннопром” саноат ярмаркаси доирасида йирик яккакурашлар фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур спорт кечасида бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасининг WBA (Super) чемпионлик камари соҳиби 37 ёшли Денис Лебедов 27 ёшли австралиялик Марк Флэнаганга (22-4-0, 15 КО) қарши ҳимоя жангини ўтказади.

Россиялик сўнгги марта 2016 йил декабрь ойида ҳамюрти Мурат Гассиевга қарши рингга чиқиб, IBF камарини ютқазиб қўйган эди.

Бундан ташқари ушбу кечада мағлубият нималигини билмай келаётган 23 ёшли ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров (11-0-0, 8 КО) 30 ёшли россиялик Дмитрий Михайленкога (22-1-0, 10 КО) қарши рингга чиқади. Айни дамда ҳамюртимиз ярим ўрта вазн тоифасида WBC Silver камарига эгалик қилмоқда.

 

 

Михайленко эса 2016н йил ноябрь ойида колумбиялик Брейдис Прескоттни муддатидан олдин мағлуб қилиб, WBC Silver камари вақтинчалик чемпионлигини ўзида сақлаб келаётган эди. Бўлажак жангда боксчилар камарга тўлиқ эгалик қилиш масаласига ойдинлик киритади.

Екатеринбургдаги жанглар, 9 июль
Арена:
ДИВС “Уралочка”.

Бокс бўйича:

  • Денис Лебедев (Россия) — Марк Флэнаган (Австралия)
  • Кудратилло Абдукахоров (Ўзбекистон) — Дмитрий Михайленко (Россия)

ММА қоидалари бўйича:

Иван Штирков (Россия) — Сатоси Исии (Япония).