Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўртасидаги реванш санаси маълум

Турки Aль аш-Шейх IBF йўналишида жаҳон чемпиони Даниель Дюбуа ва собиқ икки карра чемпион Ентони Жошуа ўртасидаги реваншнинг санасини маълум қилди.

"Икки боксчи ўртасидаги жанг 2025 йил 22 февралида Ар-Риёдда ўтказилади. Айнан қайси аренада бўлиши кейинроқ эълон қилинади", - деди Турки Aль аш-Шейх матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтган баҳсда Дюбуа Жошуани 5-раундда нокаутга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!