Энцо Фернандес "Челси"да икки учрашувдан четлатилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни навбатдаги икки учрашувдан четлатди. Бу қарор футболчи охирги интервьюдаги баёнотлари туфайли қабул қилинди.

Интервьюда Фернандес шундай деган эди: "Агар Европада яшаш учун шаҳар танлашга тўғри келса, бу Мадрид бўларди. Мен Мадридни яхши кўраман".

Шунингдек, у "Челси" "Реал"га қарши ўйнаганда энг таассурот қолдирган рақиблар сифатида Тони Кроос ва Лука Модрични номлади.

Бўлажак баҳсдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида Лиам Розениор шундай деди:

"У эртага бўладиган ўйин ва "Манчестер Сити"га қарши учрашувда иштирок эта олмайди. Бундай гаплар айтиш афсуслидир. У шахс сифатида ёмон одам эмас, менда унга нисбатан салбий фикр йўқ. Лекин бир чегара бузилди, шунинг учун санкция қўлланиши зарур бўлди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!