Эрик тен Хагни йўқотинглар!

“Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан Дуайт Йорк клуб раҳбариятини бош мураббий Эрик тен Хагдан воз кечишга чақирди. 
Нидерландиялик бош мураббий яқинда клуб билан ҳамкорлигини 2026 йилнинг 30 июнигача узайтирган эди. 

МЮга жамоани яна чўққига олиб чиқишга қодир, мухлислар ва футболчилар бирдек қўллаб-қувватлайдиган бош мураббий керак.  

Эрик тен Хаг яхши мутахассис, лекин яхши мутахассис билан юқори мавқега эга мураббий ўртасида фарқ бор. “Юнайтед”га ҳисобида катта ютуқлари бўлган бошқарувчи керак. 

“Манчестер Юнайтед” ана шундай мураббий олиб келмагунича, қийинчиликлари барҳам топмайди. Эрик тен Хаг клубда ҳеч қаерга яширина олмай қолади. Агар жамоа мавсум аввалида кутилган натижаларни бермаса, сэр Жим Рэтклифф Эрик тен Хагни зудлик билан йўқотиши керак", - деди Дуайт Йорк. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!