Эриксен Дания - Австралия учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор бундан бир неча дақиқалар олдин “Самара Арена”да ЖЧ-2018нинг “C” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Дания ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ўйинда Даниянинг голига муаллифлик қилган Кристиан Эриксен энг яхши футболчи деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!