
Эркин курашчиларнинг зўри ким?
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида эркин кураш бўйича илк ғолиб ва совриндорлар анқиланди.
Кубок беллашувларининг вазни 57 килограммгача бўлган эркин курашчилар ўртасидаги финал баҳсида Ҳусанбой Усмонов ва Қарши Усмонов ўзаро рақобатлашди. Унда Ҳусанбой ғолиб чиқди ва мусобақа ғолибига айланди. Ушбу вазн тоифасида Амирхон Тожимаматов ва Аслиддин Абдурасулов бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, Алик Хадарцев, Зафар Отахонов, Бобур Исломов ва Отабек Назирбоев каби полвонларимиз ўз вазн тоифаларида мамлакат кубогининг олтин медалларини қўлга киритди. Бугун, 7 май куни эркин кураш бўйича навбатдаги ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Фикрлар