Эрон нашрлари Шомуродов кечаги учрашувда зарарсизлантирилгани ҳақида ёзишди
"ЖЧ-2026" саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳсида жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Мазкур дуранг терма жамоалар ўртасидаги кетма-кет учинчиси бўлди.
Форсларнинг "Varzesh Se" нашрининг ёзишича, кеча ҳимоя марказида ҳаракат қилган Шожа Ҳалилзода ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказган ва Ўзбекистон терма жамоасининг асосий хавфи бўлган Элдор Шомуродовни зарарсизлантира олган.
Футболчи 12 та ҳимоявий ҳаракатни амалга ошириб, 79 маротаба тўпга теккан.
Фикрлар