Эрон Про лигаси. Ашурматов жамоаси ғалаба қозонди, Ҳамробеков ассист қайд этган ўйинда "Трактор" дуранг ўйнади
Эрон Про лигасининг 22-туридан ўрин олган икки учрашув ўз ниҳоясига етди.
Жумладан, "Истиқлол" сафида ҳаракат қилаётган Рустам Ашурматов жамоаси сафарда "Мес Рафсанжан"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Одил Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор" "Малован"га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳамробеков учрашувни тўлиқ ўтказиб, жамоасининг ягона голига ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар