Эрон Про лигаси. Ўрунов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Персеполис" дуранг ўйнади

Эрон Про лигасининг 4-туридан ўрин олган "Чадормалу" ва "Персеполис" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйин нурсиз 0:0 ҳисобида якунланди. Беллашувни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов 62-дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, "Персеполис" кейинги турда "Малаванга" қарши баҳс олиб боради. Учрашув 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:30'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!