
Эронга қарши баҳсдан аввал Миллий терма жамоамизда катта йўқотиш
Эронга қарши муҳим беллашувда Миллий терма жамоамиз етакчиларидан бири ҳисобланган Жалолиддин Машарипов иштирок эта олмайди.
Гап шундаки, кечаги учрашувдан аввал 6 нафар футболчимиз эҳтиёткор бўлиб ўйнаши талаб этиларди. Агарда ушбу 6 ўйинчидан бири сариқ карточка билан жазоланса, Теҳронда бўладиган баҳсни ўтказиб юбориши керак эди. Афсуски, бўлиб ўтган ўйиннинг 56-дақиқасида Машарипов сариқ карточка олиб, Эронга қарши майдонга туша олмайдиган бўлди.
Жалолиддиндан ташқари, Элдор Шомуродов, Одил Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев, Бобир Абдухолиқов, Шерзод Насруллаев каби футболчилар ҳам сариқ олмасликлари шарт эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Миллий терма жамоамиз Эронга қарши учрашувини 25 март куни ўтказади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар
хар холда мард йигитни ишини килмади